“ДХШ портфелларининг узоқ муддатли барқарорлигини қўллаб-қувватлаш: ДХШларда фискал хатарларни баҳолаш ва бошқариш” номли муҳим бир кунлик семинар бўлиб ўтди, унда давлат-хусусий шериклик (ДХШ)га оид муҳим масалалар кўриб чиқилди. Семинарга ДХШ лойиҳаларини аниқлаш, тайёрлаш ва назорат қилиш учун масъул бўлган турли давлат идораларининг вакиллари жалб этилди.

ДХШ мутахассиси Елена Тимушева бошчилигидаги Жаҳон банки жамоаси томонидан ўтказилган семинар чуқур муҳокамалар учун платформа сифатида хизмат қилди. ДХШ эксперти Ракеш Бангера ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фискал хатарлар бошқармаси бошлиғи Жахонгир Норжигитовнинг семинарнинг биринчи ярмидаги тақдимотлари ДХШ лойиҳаларида барқарорлик ва фискал хатарларни бошқариш бўйича мулоқотни шакллантиришда муҳим рол ўйнади.

Тадбирда, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 23-октабрдаги 558-сонли “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори мазмун-моҳияти юзасидан хабардорлиги оширилди, янги тартибга мувофиқ ДХШ лойиҳаларидаги фискал хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, шартномаларда давлатнинг фискал мажбуриятларини акс эттириш бўйич салоҳияти мустаҳкамланди.

Иштирокчилар, шунингдек, ДХШ доирасидаги бевосита ва шартли мажбуриятларга оид мавзуларни муҳокама қилди. Олинган маълумотларни бирлаштириш ва семинар иштирокчиларининг тушунчаларини яхшилаш учун интерактив амалий машғулот ўтказилди.

Семинар ДХШ ташаббуслари билан шуғулланадиган манфаатдор томонлар ўртасида ҳамкорлик муҳитини яратиб, билим алмашиш ва салоҳиятни ошириш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилди. Фискал хатарларни бошқаришнинг муҳим жиҳатларини кўриб чиқиш орқали ДХШ портфелларининг узоқ муддатли барқарорлиги ва муваффақиятини таъминлаш учун мустаҳкам пойдевор яратилди.