Янгиликлар

“ДХШ портфелларининг узоқ муддатли барқарорлигини қўллаб-қувватлаш: ДХШларда фискал хатарларни баҳолаш ва бошқариш” мавзусида семинар бўлиб ўтди

“ДХШ портфелларининг узоқ муддатли барқарорлигини қўллаб-қувватлаш: ДХШларда фискал хатарларни баҳолаш ва бошқариш” номли муҳим бир кунлик семинар бўлиб ўтди, унда давлат-хусусий шериклик (ДХШ)га оид муҳим масалалар кўриб чиқилди. Семинарга ДХШ лойиҳаларини аниқлаш, тайёрлаш ва назорат қилиш учун масъул бўлган турли давлат идораларининг вакиллари жалб этилди. ДХШ мутахассиси Елена Тимушева бошчилигидаги Жаҳон банки жамоаси томонидан ўтказилган […]

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш мақсадлари бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди

Бугун, 29 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида давлат-хусусий шерикликни (ДХШ) ривожлантириш мақсадларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир давлат органлари вакиллари, маҳаллий ва халқаро молия институтлари экспертлари ва инвесторларни ДХШ тизимини такомиллаштириш бўйича мазмунли мулоқотда иштирок этиш учун жамлади. Давра суҳбати ҳукумат […]

Тожикистон делегацияси вакиллари билан давлат-хусусий шериклик лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди

Жорий йилнинг 16-март куни Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Гулнора Рахимова Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазирининг ўринбосари Манучеҳр Сафарзода бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда Тожикистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия қўмитаси вакили Азиз Ғиёзода, Давлат энергия назорати хизмати бошлиғи Ғолиб Убайдуллозода, Тожикистон Республикаси Президенти офисининг Стратегик ислоҳотларни бошқариш сектори раҳбари Ҳусрав Ғаниев, […]

Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 15-март куни Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Гулнора Рахимова ҳамда Осиё Тараққиёт банкининг (ОТБ) Ўзбекистон Республикасидаги доимий ваколатхонаси директори Энрико Пинали бошчилигидаги делегация вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Муҳокамада Давлат – хусусий шерикликни ривожлантириш ва давлат функцияларини қисқартириш департаменти директори ўринбосари Зокир Бозоров, меҳмонлар томонидан ОТБнинг Давлат-хусусий шериклик (ДХШ) бўйича маслаҳат бўлими директори […]

Халқаро Молия Корпорацияси вакиллари билан учрашув

Жорий йилнинг 14-феврал куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Халқаро Молия Корпорацияси (ХМК)нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Вибке Шлёмер ҳамда вазирнинг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда, шунингдек, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ва давлат функцияларини қисқартириш департаменти директори Зокир Бозоров ҳамда Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик, халқаро рейтинглар билан ишлаш […]