Лойиҳа бўйича тендер ғолиби бўлган Ҳиндистоннинг Nephroplus компанияси 2022 йилда Нукус шаҳри (150 бемор) ҳамда Хоразм вилоятининг Урганч (125 бемор)ва Боғот (125 бемор) туманларидаги марказларнинг фаолиятини бошлади: Лойиҳа муддати – 10 йил.
Лойиҳа бўйича Франциянинг “Veolia” компанияси 2022 йил 1 июлдан ўз фаолиятини бошлади: Лойиҳа муддати – 25 йил; Лойиҳа даврида (30 йил) “Veolia” компанияси томонидан жами 181 та иншоот ва қозонхонани модернизация қилиш, 575,6 км иссиқлик тармоқларини қуриш, 51,5 минг дона иссиқлик ва 2,5 млн. дона иссиқ сув ўлчагичларни ўрнатиш ишлари олиб борилади.
Лойиҳа бўйича тендер ғолиби бўлган Metito компанияси билан 2022 йил 24 февралда ДХШ битими имзоланди: Лойиҳа муддати – 25 йил; Қуввати суткасига 100 минг м3 оқова сувларини тозаланади ва 8 км узунликдаги оқова сув тармоқлари янгидан қурилади.
Лойиҳа муддати - 25 йил, 1 кВт электр тарифи – 2,56 цент, 110 мингдан ортиқ хонадонлар узлуксиз электр энергия билан таъминланади, 25 дан ортиқ илғор шамол турбиналари ўрнатилади.
Лойиҳаларни ишлаб чиқиш жараёнига кўмаклашамиз ва мувофиқлаштирамиз, тендер ҳужжатларини ҳамда ДХШ шартномаларини келишиб берамиз.
Илтимос, кўрсатилган манзилга электрон почта манзилингизни юборинг ва янгиликларимиздан хабардор бўлиб туринг.
© Муаллифлик ҳуқуқи 2020-2024 Давлат хусусий шериклик лойиҳалари. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.