Тез-тез бериладиган саволлар

Таклиф этилаётган лойиҳани айнан ДХШ механизмлари асосида амалга ошириш имкониятларини ўрганиш мақсадида давлат шериги муайян лойиҳани дастлабки баҳолашдан ўтказади.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси давлат ташаббускори ва (ёки) хусусий ташаббускор томонидан ташаббус қилиниши мумкин.
Давлат ташаббускори ёки хусусий ташаббускор томонидан Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ шаклда ДХШ лойиҳасининг концепцияси ишлаб чиқилади. Давлат ташаббускори ёки хусусий ташаббускор томонидан Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ шаклда лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқади.
Давлат шериги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишувга кўра давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссиясини 3 иш куни мобайнида шакллантиради. Вазирлар Маҳкамаси давлат шериги томонидан шакллантирилган ва таклиф этилган тендер комиссияси таркибини кўриб чиқади ва ўн календар куни мобайнида тасдиқлайди.
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳаси бўйича бир босқичли тендер ўтказилади. Бир босқичли тендерни ўтказиш чоғида тендер иштирокчиларининг тендер ҳужжатларида кўрсатилган концептуал қарорлар ва шартлар асосида батафсил техникавий таклиф ва тижорат (молиявий) таклифлари кўриб чиқилади ҳамда баҳоланади. Тендерни ташкил этиш жараёнида талабгорлар билан тендер предметининг параметрлари бўйича музокаралар ўтказишга йўл қўйилади. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича икки босқичли тендер ўтказилади, бундан Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низомнинг 25-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Тендер ғолиби расман эълон қилинган кундан бошлаб ўн календар куни муддатида томонлар ўртасида ДХШ тўғрисидаги битим имзоланиши шарт.
ДХШ лойиҳасининг концепцияси тасдиқлангандан ҳамда ДХШ тўғрисидаги битим икки томонлама имзолангандан кейин уч календар куни мобайнида давлат шериги расмий тартибда уч нусхадан иборат ДХШ лойиҳасининг концепцияси, ЛБҲ ва ДХШ тўғрисидаги битимнинг электрон ва қоғоз кўринишдаги нусхаларини ваколатли давлат органига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади. Тақдим қилинган ДХШ лойиҳасининг концепцияси, ЛБҲ ва ДХШ тўғрисидаги битим тикилган, тартиб рақами қўйилган, муҳрланган ҳамда давлат ва хусусий шерикларнинг раҳбарлари томонидан имзоланган бўлиши керак. ДХШ лойиҳасининг концепцияси, ЛБҲ ва ДХШ тўғрисидаги битим тўлиқ тақдим қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ваколатли давлат органи томонидан ҳужжатларнинг ҳар бир саҳифасига тегишли штамп (“РEЕСТРГА ОЛИНДИ” белгили штамп) босилиб, реестрга киритилади, рўйхатдан ўтказилади ҳамда уларнинг бир асл нусхаси ваколатли давлат органида сақланади ва икки асл нусхаси икки иш куни мобайнида давлат шеригига қайтарилади. ДХШ лойиҳалари реестрга олингандан сўнг беш иш куни мобайнида ваколатли давлат органи ва давлат шеригининг расмий веб-сайтига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталига (www.data.egov.уз) жойлаштирилади.
Давлат шериги ва ваколатли давлат органи ДХШ лойиҳалари бажарилишининг ҳамда ДХШ тўғрисидаги битим шартларига риоя этилиши нуқтаи назаридан мониторингини амалга оширади.

Савол беринг

Савол шаклини тўлдиринг ва юборинг.