ДХШ лойиҳалари Республикада ягона ДХШ сиёсатини юритади, лойиҳаларни ишлаб чиқиш жараёнига кўмаклашади ва мувофиқлаштиради, тендер ҳужжатларини ҳамда ДХШ шартномаларини келишади. Ушбу портал юқори сифатли ДХШ лойиҳаларни излаётган потенциал инвесторлар учун қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган шаффоф ва марказлаштирилган тизимдир.
ДХШ лойиҳалари Осиё Тараққиёт Банки, Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки, Халқаро Молия Корпорацияси, Ислом Тараққиёт Банки ҳамда Жаҳон Банк каби Халқаро Молия Институтлари билан ҳамкорлик қилади. ДХШ лойиҳаларининг мақсади – лойиҳаларнинг сифатини ва жозибадорлигини ошириш, барқарорлигини таъминлаш, шунингдек уларни самарали ва иқтисодий тарзда амалга оширишдир.
ДХШ хусусий сектордан капитални киритишни рағбатлантиради.
ДХШ давлат секторини бошиданоқ натижалар ва манфаатларга эътибор қаратишга мажбур қилади.
ДХШ пулнинг мақбул қийматини таъминлайди.
ДХШ инновацияларни рағбатлантиради.
ДХШ лойиҳаларни ҳамёнбоп қилади.
ДХШда хизматлар сифати ҳамкорликнинг бутун даври давомида сақланиши керак.
ДХШда ҳар бир хавф уни энг яхши бошқара оладиган ёки ўзлаштира оладиган томонларга тақсимланади.
ДХШ ҳодимлари ҳар қандай шароитда сизга ёрдам беради.
Лойиҳаларни ишлаб чиқиш жараёнига кўмаклашамиз ва мувофиқлаштирамиз, тендер ҳужжатларини ҳамда ДХШ шартномаларини келишиб берамиз.
Илтимос, кўрсатилган манзилга электрон почта манзилингизни юборинг ва янгиликларимиздан хабардор бўлиб туринг.
© Муаллифлик ҳуқуқи 2020-2024 Давлат хусусий шериклик лойиҳалари. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.