Жаҳон иқтисодиётининг янги ривожланиш босқичи, глобаллашув даврида иқтисодий инқирознинг ечимини топиш, янги иш ўринларини яратиш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва албатта ижтимоий аҳамиятга эга соҳаларни янада ривожлантиришни талаб этади. Иқтисодий ўсишнинг энг муҳим шарти бу – аҳолига сифатли хизматлар кўрсатиш ва ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилашдир. Молия вазирлиги хузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги барча соҳаларда ДХШ асосидаги лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашувчи ягона ваколатли орган сифатида турли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

         Хусусан, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги кўмаги билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий вакиллиги директори Синтия Мальвичини билан биргаликда “Тошкент шаҳар иссиқлик тармоқлари тизимини узоқ муддатли ижара шартида бошқарувга топшириш бўйича консультация хизматларини кўрсатиш бўйича келишув”ини имзолади.

             Мазкур Келишув доирасида Осий тараққиёт банки лойиҳадаги битимлар бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигининг консультанти сифатида хорижий компаниялардан келиб тушган таклифларни баҳолаш ҳамда амалдаги Давлат-хусусий шериклиги тўғрисидаги Қонун талабларига кўра, зарурият бўлганда хорижий инвесторлардан келиб тушган таклифлар асосида тендер танловини ўтказиб, энг мақбул хорижий компанияни “Тошиссиққуввати” ДУК билан ижара шартномасини имзолашда кўмаклашади. Давлат-хусусий шериклиги шартлари асосида мазкур лойиҳани амалга оширишдан асосий мақсад Тошкент шаҳар коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига хорижий инвесторларни кенг жалб қилган ҳолда, иссиқлик тармоқларини модернизациялаш ва реконструкциялаш, тармоқлардаги бугунги кунда мавжуд йўқотишларни буткул бартараф этиш ва соҳада автоматлаштирилган хорижий информацион технологияларини қўллаш орқали юзага келаётган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда Тошкент иссиқлик таъминотида замонавий менеджмент усуллари ва жараёнларни қўллашдан иборат.

         Маълумот ўрнида қайд этиш керак, мазкур лойиҳа Осиё тараққиёт банк учун Ўзбекистонда коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида учунчи лойиҳа бўлиб ҳисобланади. Хозирги кунда Осиё тараққиёт банк билан ҳамкорликда Самарқанд, Бухоро, Наманган ва Қарши шаҳарларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш ишлари бўйича консультанктлик шартномалари имзоланиб ишлар бошланган.