Дунёнинг ривожланган мамлакатларида 10 дан ортиқ ваколатхоналарига эга 700 дан ортиқ ҳуқуқшуносларни қамраб олган йирик, «Willkie Farr» халқаро юридик фирмаси вакилларидан иборат делегация Молия вазирлиги хузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги раҳбарияти билан Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестицион ислоҳотлар, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва қонунчилик юзасидан учрашув  ўтказди.

       Маълумот учун қайд этиш керак «Willkie Farr»  компанияси инфратузилма, энергетика, молия ва табиий ресурслардан фойдаланиш масалаларида ҳалқаро инвесторлар учун лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳуқуқий ва бошқа хизматларни кўрсатади.

      Учрашувда, халқаро юридик фирма вакиллари жорий йилнинг 10 май куни қабул қилинган «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни малакатимизга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва сармоявий муҳитни яхшилашга асос бўлишини таъкидладилар.

     Юридик фирма мутахасассиларининг фикрича мазкур Қонуннинг жаҳон андозаларига мос равишда ишлаб чиқилгани ва ҳалқаро талабларга жавоб бериши қайд қилинди. Қайд этилагиндек, хозирги кунда Республикамизда инвестиция соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Компания вакиллари мамлакатдаги инфратузилма ва давлат хизматлари сифатини ошаришда, хусусий инвестицияларни кириб келиши ва илғор замонавий бошқарув тажрибасининг жорий этилишида давлат-хусусий шерикликни тутган ўрни жуда муҳим эканлигини таькидлади.

     Шунингдек, Давлат-хусусий шериклик агентлиги рахбари давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган 10дан ортиқ йирик лойиҳалар ва бу лойиҳалар устида олиб борилаётган ишлар тўғрисида  компания вакилларига маълумот берди.

     Учрашув сўнгида, давлат-хусусий шериклик асосидаги лойиҳаларда ишончли ҳуқуқий базани шакллантириш, лойиҳаларни амалга оширишда хориж тажрибасини кенг жалб қилиш бўйича «Willkie Farr» компанияси вакиллари билан ҳамкорликда ишлаш ва тренинглар ўтказишга келишиб олинди.