Молия вазирлиги хузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Президенти Администрацияси хузуридаги Ахборот ва Оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг 2019 йилнинг I-чи ярим йилигида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режаларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

         Тадбирдан кўзланган мақсад кенг жамоатчиликни ОАВ орқали Давлат-хусусий шериклик соҳасида амалга оширилган ишлар кўлами ва ДХШ лойиҳалари билан яқиндан таништириш ва олдиндаги вазифаларни бажариш бўйича тузилган йўл харитасини тақдим этишдир.

         2019 йил I-чи ярим йиллиги мобайнида республикада Давлат-хусусий шериклик соҳасида мухим қадамлар амалга оширилди.  Жаҳон андозаларига мос бўлган Ўзбекистон Республикаси “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Давлат хусусий шериклик соҳасига хуқуқий  оид  норматив-хуқуқий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланди ва Адлия вазирлигига киритилди. Бундан ташқари, Агентлик томонидан ДХШ жараёнлари учун  мухим ҳисобланган ва кўпгина соҳаларга тадбиқ этилиши мумкин бўлган – намунавий давлат-хусусий шериклик шартномаси тайёрланган ва вазирлик
ва идораларга юборилган.

        ДХШ лойиҳаларини амалга оширадиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24та фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 65та қарорлари ва 43та Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари) инвентаризация қилинди). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5та қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 8та қарорига ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинди.

       Агентлик Қонундан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди, хусусан, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди ва манфаатдор вазирликлар ва идораларга “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, хусусий шерикни танлаш учун шартнома тузиш тартиби” Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” ги “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг реестрини юритиш тартиби тўғрисида Низом” ва “ДХШ лойиҳаларини амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби” ишлаб чиқилди.

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги 4300-сонли Қарорига асосан 2019 йилда амалга оширилиши режалаштирилган 15 та лойиҳа тасдиқланган. Хозирги кунда давлат-хусусий шерикликнинг устувор тармоқлари, бу электр энергиясини ишлаб чиқариш, транспорт соҳаси (аэропорт, йўллар ва ҳ.к.), ижтимоий соҳа (соғлиқни сақлаш, таълим
ва мактабгача таълим, спорт), телекоммуникация, коммунал хўжалик
(сув таъминоти, канализация, иссиқлик, қаттиқ чиқиндилар), қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм соҳалари ҳисобланади. Агентлик томонидан мазкур соҳаларга инвестицияларни жалб қилиш бўйича амалий ишлар амалга оширилмоқда. Натижада, хозирги кунда Агентлик томонидан мутассади вазирлик ва идоралар билан биргаликда қиймати 10 млрд АҚШ доллардан кўп бўлган 17та давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда.

         Масалан, Халқаро молия корпорацияси кўмагида 100 млн. АҚШ доллари қийматидан ортиқ иккита йирик лойиҳа – 100 МВт қувватли фотоэлектрик қўёш станциясини қуриш ва гемодиализ хизматларини кўрсатувчи марказларини яратиш лойиҳалари бўйича тендернинг якуний босқичларига келинмоқда. Мазкур лойиҳаларнинг тендер жараёнларида қатнашишга 50 дан ортиқ йирик хорижий инвесторлар қизиқиш билдирган.

        

         Энергетика соҳаси:

  1. Қуёш энергетикаси

Бугунги кунда Ўзбекистонда Халқаро молия корпорациясининг кўмагида Давлат-хусусий шерикликлиги доирасида Навоий вилоятида пилот 100 МВт қуватга эга қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси тендери якунланиш арафасида.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Халқаро молия корпорацияси кўмагида ДХШ асосида қуриладиган қуёш фотоэлектр станциялар қувватини 2000 МВтга етказиш ва 2030 йилга бориб уни умумий қуввати 5000 МВтга етказиш режалаштирилган.

   2. Шамол энергетикаси

БААнинг “МАСДАР” компанияси билан ҳамкорликда  G2G (government to government) асосида умумий қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини барпо этиш режалаштирилган. Шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳам ДХШ асосида қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш бўйича меморандум имзоланган.

3. Буғгаз қурилмаларини ўрнатиш

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан Сирдарё вилоятида 2600 МВт бўлган бирлашган-циклли газ турбинли гринфилд (greenfield) электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. БААнинг “Мубадала” компанияси билан ҳамкорликда G2G (government to government) асосида Талимаржон ИЭСда модернизация қилиш ва бошқарувини жорий қилиш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Бундан ташқари хозирги вақтда, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ОТБнинг экспертлари билан биргаликда Тошкент шаҳрида газ ва электр энергияни тақсимлаш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Таъкидлаш керакки, мамлакатнинг қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича салоҳияти Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида юқори ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида эса шамол энергетикаси соҳасида улкан салоҳият мавжудлиги таъкидланган.

Транспорт соҳаси

Транспорт соҳасидаги лойиҳалар ДХШнинг асосий ўзагини ташкил этади. Хозирги кунда қуйдаги лойиҳалар устида ўрганишлар олиб борилмоқда:

  1. Тошкент халқаро аэропорти ва вилоятлардаги аэропортларни ДХШ асосида модернизация қилиш назарда тутилган. Мазкур лойиҳа Халқаро молия корпорацияси ва бошқа халқаро молия ташкилотлари билан хамкорликда амалга оширилмоқда.
  2. Тошкент-Андижон автомобиль йўлини қуриш лойиҳасини амалга оширишнинг бирламчи иқтисодий-техник изланишлар олиб борилмоқда. Олдин таъкидланганидек, йўл-транспорт тизимида Жаҳон банки билан ҳамкорликда Тошкент-Андижон янги йўлини қуриш бўйича лойиҳа тайёрланмоқда. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банкининг GIF (Global Infrastructre Facility) жамғармаси томонидан изланиш гранти тақдим қилинган. Мазкур лойиҳа бўйича Жаҳон банки вакилларидан иборат йўл қурилиш бўйича экспертлари Ўзбекистонда келиб, тегишли вазирликлар мутахассислари билан магистраль йўлини ўрганишган.
  3. Шу жумладан, Тошкент — Самарқанд автомобиль йўлини қуриш лойиҳасини амалга оширишда халқаро молиявий институтлар билан ишлар жадаллаштирилган.

 Ижтимоий ва спорт (маданият) соҳалари

  1. Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини жорий этиш орқали нодавлат таълим секторини ривожлантиришга ҳамда ривожланган давлатлар тажрибаси асосида таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

           Нодавлат боғчаларини ташкил этиш учун тадбиркорларга кенг имтиёзлар ва преференциялар тақдим этилиши натижасида ҳисобот даврида 450 дан ортиқ нафар тадбиркорлар билан 51 минга яқин қувватга эга нодавлат боғчаларини ташкил этиш учун давлат-хусусий шериклик битимлари имзоланган. Шунингдек, қуввати 60 мингдан ортиқ ўринга эга 2,4 мингта оилавий шаклдаги нодавлат боғчаларини ташкил этиш бўйича тадбиркорлар билан келишувга эришилгпн. Давлат-хусусий шериклик битими имзоланган тадбиркорларнинг 850 нафарига умумий қиймати 1,4 трлн.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган ҳамда жорий йилнинг биринчи ярмида 360 дан ортиқ нафар тадбиркорлар томонидан қурилиш ишлари якунланиб, нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилган.

            Бугунги кунда мамлакатда давлат-хусусий шериклик шаклларини жорий этиш орқали нодавлат таълим секторини ривожлантиришга ҳамда ривожланган давлатлар тажрибаси асосида таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, мактабгача таълим соҳасида ҳисобот даврида 50 920 қувватга эга нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун давлат-хусусий шериклик битимлари имзолангани депутатлар томонидан ижобий баҳоланди. Натижада республикада мактабгача таълим муассасалари сони 9 774 тани ташкил этиб, 2 632 минг нафар мактабгача ёшдаги болаларнинг 1 066 353 нафарини (40,5 фоиз) мактабгача таълим билан қамраб олишга эришилган.

           Хорижий инвесторлар иштирокида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида республиканинг турли ҳудудларида умумий қиймати 14 млн. доллар бўлган ва 3 минг ўринга мўлжалланган инновацион мактабгача таълим муассасалари, Жиззах вилоятида умумий қиймати 18,0 млн. доллар хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда 10 та инновацион мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилиш бўйича лойиҳалар режалаштирилмоқда.

  1. Соғлиқни-сақлаш соҳаси тизимида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда стерилизация марказларини қуриш, ижтимоий дорихоналар, реабилитация марказлари, онкология марказлари ва марказий лабораторияларни барпо этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.
  2. Спорт соҳасида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги 184-сонли “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинган бўлиб, бунда жами 27 та давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий инвесторларга бериладиган фойдаланилмаётган ва буш турган спорт иншоотлари рўйхати тасдиқланди.

         Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида ҳам ДХШ асосида лойиҳаларни амалга оширга алоҳида этибор берилмоқда. Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда хозирги кунда иригация тизими бўйича лойиҳа концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Сирдарёда ерларни рекультивация қилиш бўйича лойиҳалар ўрганиб чиқилмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий хизмат кўрсатиш бошқарув тизимини жорий қилиш каби лойиҳалар устида ишланмоқда.

Коммунал хўжалик соҳаси

  1. Иссиқлик таъминоти тизими. Тошкент шаҳар ҳокими ва Осиё тараққиёт банки томонидан Тошкент шаҳар иссиқлик тармоқлари тизимини узоқ муддатли ижара шартида бошқарувга топшириш бўйича кўмак кўрсатишга келишиб олинди. Осий тараққиёт банки лойиҳадаги битимлар бўйича хорижий компаниялардан келиб тушган таклифларни баҳолаш ҳамда амалдаги Давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги қонун талабларига кўра энг мақбул хорижий компанияни “Тошиссиққуввати” ДУК билан ижара шартномасини имзолашда кўмаклашади.

2.Сув таъминоти ва канализация. Самарқанд, Бухоро, Наманган ва Қарши шаҳарларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Давлат-хусусий шерикчилиги шартлари асосида мазкур лойиҳаларни амалга оширишдан асосий мақсад коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига хорижий инвесторларни кенг жалб қилган ҳолда, тармоқларини модернизациялаш ва реконструкциялаш, тармоқлардаги бугунги кунда мавжуд йўқотишларни буткул бартараф этиш ва соҳада автоматлаштирилган хорижий IT технологияларини қўллаш орқали юзага келаётган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда замонавий менежмент усуллари ва жараёнларни қўллашдан иборат.

        Бошқа соҳалар

         Давлат-хусусий шериклик механизмларини ривожлантириш борасида тизимли ишлар давом эттирилди. Туризм ва телекомуникация соҳасида ҳам ДХШ лойиҳаларини ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, айни вақтда ваколатли давлат органлари ва идоралари билан бирга ҳамкорлик алоқлари йўлга қўйилди. 

        Ҳудудлар билан ишлаш ва малака ошириш

Молия вазирлиги хузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Давлат-хусусий шериклиги асосида лойиҳаларни амалга ошириш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар, Давлат идоралари вакиллари учун сайёр очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти бўйича  кенг тушунтириш ишларини олиб борилди. Шунингдек, инвесторларнинг ДХШ соҳасида юзага келаётган масалаларини жойида ўрганиб, хуқуқий маслаҳатлар берилди. Шу билан бирга амалга оширилаётган ДХШ лойиҳаларининг Қонун талабларига мос келишини баҳолаш бўйича ўз тавсияларини тақдим этилди. Вазирликларда ва идоралар билан семинар-тренинглар ва очиқ мулоқотлар тизимли равишда ташкил этилиши давом этмоқда.

Малака ошириш соҳасида ХМК кўмагида вазирликлар ва идораларнинг 30 нафар мутахассислари учун ДХШ бўйича тренинглар ўтказилган, улардан 22 нафар мутахассис (11 нафар Молия вазирлигининг ходимлари), имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, хақаро даражали сертификатлар олинди.

ДХШ лойиҳарини тузишда фойдаланадиган молиявий моделлар бўйича семинарлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестицияилар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва 4та вилоят ҳокимиятлари раҳбари билан биргаликда ДХШ лойиҳаларида хатар матрицаларни яратиш бўйича тренинглар ўтказилди.