2019 йилнинг 24 май куни Молия вазирлиги хузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агенетлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда маҳаллий тадбиркорлар ва ишбилармонлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги мутахассислари, Савдо-саноат палласи вакиллари, тадбиркорлар ва хусусий бизнес ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

       Тадбирдан кўзланган мақсад жорий йилнинг 10 май санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳиятини тадбиркорларга атрофлича тушунтиришдан иборат. Шунингдек Давлат раҳбари томонидан 2019 йилнинг апрель ойида  қабул қилинган “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни   жалб   қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори доирасида 2019 йилда ишлаб чиқилиши лозим бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари хақида батафсил маълумот беришдир.

        Қайд этиш керак Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосининг мавжудлиги жамият ва иқтисодиётимиз учун жуда мухим. Қонун қабул қилинишидан ташқари, ундан келиб чиқадиган қонунчилик хужжатларининг ишлаб чиқилиши ва уларнинг ишлаши – ушбу соҳада тизимни яратиш учун зарур ҳисобланади.     Мазкур қонунинг қабул қилиниши ДХШ соҳасига қонуний асосни яратди, бу эса ўз ўринда республикага инвесторлар фаоллигини ва ишончини албатта оширишга, хусусий секторнинг молиявий ва бошқа ресурсларини жалб қилишига олиб келади. Қонунининг ўзига хос жихатлари шундаки: У тўғридан-тўғри амал қилувчи хужжат ҳисобланади, демак Ўзбекистонга ДХШ йўналиши бўйича пул тикмоқчи бўлган инвестор учун бошқа қонуности хужжатларни ўрганиш зарурияти камаяди. Қонун инвесторларни ҳимоя қилишга қаратилган – хусусан хужжатда хусусий шерик ва кредиторларни химоя қилиш бўйича алоҳида моддалар мавжуд. Қонун аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари  ва жамоат инфратузилмаси сифатини яхшилашга қаратилган. Қонунда томонларнинг хукук ва мажбуриятлари ойдинлаштирилган. Қонунда кичик лойиҳалар учун бир босқичли тендер механизми мавжуд. Қонунда хусусий ташаббус орқали лойиҳаларни амалга ошириш мавжуд.  

      Давлат раҳбаритнинг апрел ойидаги ПП-4300 сонли Қарорида 2019 йилда тегишли вазирликлар ва агентлик ҳамкорлигида 15 та  ДХШ лойиҳаларини ишлаб чиқилиши белгилаб қўйилган. Хусусан Навоий вилоятида қиймати 100 млн АҚШ доллари бўлган 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясини қуриш, 27 млн АҚШ доллари қийматга баҳоланган Гемодиализ марказларини яратиш ва гемодиализ хизматини кўрсатиш,  Тошкент вилоятида қиймати 500 млн АҚШ доллари бўлган ИЭС қуриш ва модернизация қилиш, Тошкент шахар Халқаро аэропортини модернизация қилиш (умумий қиймати 470 млн АҚШ доллар) лойиҳалари шулар жумласидан. Мазкур ДХШ лойиҳалари, ҳамкорлик қилиш истагида бўлган хорижий ёки маҳаллий инвесторлар билан амалага оширилади.

Давра сухбатида тадбиркорларга шу ва бошқа ДХШ лойиҳалари хақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек бизнес  вакилларини қизиқтираётган барча масалаларга шу ернинг ўзида атрофлича жавоб қайтарилди.

ДХШнинг афзалликлари:

Хусусий инвестициялар жалб қилиниши

Давлат хизматларини кўрсатиш сифати ортиши

Лойиҳалар ўз вақтида ишга тушиши

Лойиҳа харажатларининг режадан ошмаслиги

Инфратузилма ривожланиши тезланиши

Давлат тўловни лойиҳа ишга тушагандан сўнг амалга ошириши

Инновация, хорижий ноу-хау ва технологиялар жорий этилиши

Махаллий мутахасиссларининг малакаси ошиши

Хатарларни хусусий шерик билан тақсимланиши

Давлат бюджети маблағлари тежалиши

Замонавий корпоратив бошқарув тизимининг жорий этилиши

Лойиҳанинг қиймати тендер натижасида тушиши

Маълумот учун: Давлат-хусусий шериклик – бу хусусий инвестицияни жалб қилиш ҳамда илғор бошқарув тажрибаларини жорий қилиш, шунингдек давлат хизматлари сифатини ошириш мақсадида тузилган узоқ муддатли ўзаро манфаатли шартнома ва битимлардир. Шу билан бирга, тасдиқланган лойиҳаларга таъсир қилувчи хавф-хатарлар тўғри тақсимланади ва  хусусий шерик асосий хавф-хатар ва молиялаштиришни  ўз зиммасига олади. Энг асосийси, давлат ушбу лойиҳаларни тартибга солишда ўз ваколатларини сақлаб қолади. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида давлат томонидан қўшиладиган ҳисса хусусий шерик мажбуриятлари орқали қопланади. Бундан ташқари, томонларнинг мажбуриятлари самарадорлиги бўйича кўрсаткичлар аниқ белгилаб қўйилади. Анъанавий шаклдаги давлат-хусусий шериклиги – бу қурилиш, молиялаштириш, модернизация, эксплуатация ва хизмат кўрсатиш услубларини ўз ичига қамраб олади